МАСЕРУ

МАСЕРУ — Лесото пойтахти (1966). Денгиз сатҳидан 1500 м баландликда, мамлакатнинг ғарбий чегараси яқинида, Каледон дарёси (Оранж ирмоғи)нинг чап соҳилида жойлашган. Аҳолиси 63 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Савдо-транспорт маркази. Автомобиль йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қайта ишловчи саноат корхоналари, ремонт устахоналари, мебель, тикувчилик, курилиш материаллари и. ч. корхоналари ва б. мавжуд. Аҳолисининг кўпчилиги қ. х. да, бир қисми ЖАРнинг олтин конларида ишлайди. Қ. х. коллежи, шаҳар яқинида миллий ун-т, кутубхона, телемарказ бор. Шаҳарга 1869 й. да асос солинган, 1966 й. гача мустамлака маркази, кейинроқ мустақил давлат пойтахти бўлган.