МАСАИ

МАСАИ (маасаи) — Кения ва Танзаниядаги нилотлар гуруҳига мансуб халқ. 670 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Масаи тилида сўзлашади. Анъанавий диний эътиқодлар сақданган. Кўчманчи чорвадорлик, асаларичилик, овчилик, балиқчилик билан шуғулланадилар. Масаи ларнинг айрим гурухларигина (квави, аруша) паст назар билан қараладиган деҳқончилик билан банд.