МАРТИ

МАРТИ (Marti) Xoce Хулиан (1853.28.1, Гавана — 1895.19.5, Досриос, Орьенте вилояти) — Куба миллий қаҳрамони, испан мустамлакачиларига қарши миллий озодлик курашининг ғоявий ташкилотчиси, ёзувчи. Мадрид ва Сарагоса ун-тларини тугатган. Куба инқилобий партияси асосчиси (1892— 98). Турли социал қатлам вакилларини бирлаштирган бу партия 1895 й. 24 фев. да бошланган Куба миллий озодлик қўзғолонини ташкил этишда катта роль ўйнаган. «Абдала» номли романтик драма (1869), шеърлар тўпламларининг муаллифи. 11 апр. да Марти ва қўзғолоннинг бошқа раҳбарлари тушган кема Орьенте вилоятига келган, бироқ орадан бир ой ўтгач, Досриос яқинида испанлар билан бўлган жангда ҳалок бўлган.