МАРОКАНДА — Самарқанднннг юнонча номи (мил. ав. 4-а. — мил. 4-алар). Аслида Самарқанднинг қад. номи Суғд ёзма манбаларида Смараканса (Smarakansa) бўлиб, уни юнон тарихчилари Мароканда деб юнончага ағдариб олганлар. Самарқанднинг Мароканда номи 17-а. дан сўнг Европа тарихчиларининг асарлари орқали кириб келган. Археологик тадқиқот натижаларига кўра, дастлаб, мил. ав. 8—7-а. ларда Мароканда атрофи мудофаа деворлари билан ўралган қалъа-қўрғон бўлган. Мил. ав. 7-а. дан шаҳар девори девғиштлардан қайта тикланган. Унинг шим. қисмида ҳукмдор қароргоҳи — Арки аъло жойлашган. Юнон муаллифлари Арри-ан, Страбон ва Курций Квинт Руфларнинг маълумотларига кўра, мил. ав. 329 й. да Александр қўшинлари Ҳиндукушдан ошиб ўтиб уни забт этиб, вайрон қилган. Ўша кезларда шаҳар майдонининг айланаси 12 км бўлган. Александр қўшинларига қаттиқ қаршилик кўрсатган суғд қаҳрамони Спита-мен отрядининг тўсатдан пайдо бўлишидан чўчиган юнонлар шаҳарда ўз ҳарбий гарнизонини саклаш мақсадида шаҳар қалъа деворини қайта тиклатган. Страбоннинг маълумотларига кўра, Спитамен бошчилигидаги қўзғолон бостирилгач, Александр яна М. ни вайрон қилишни буюрган. Кейинчалик шаҳар атрофидаги мудофаа девори маҳаллий ҳокимлар томонидан антик даврга хос анъана асосида қайта тикланган. Мароканда мил. ав. 8-а. дан то мил. 9-а. гача суғдийча Смараканса, сўнг форсийча Самарқанд, 9-а. дан туркийча Семиз-кент номи билан манбаларда учрайди. Кейинроқ Самарқанд номи шаҳарнинг мутлақ номига айланди. Унинг Афросиёб номи эса шаҳарнинг қад. Қалъаи Ҳисор — Кўҳна қалъа қисмига нисбатан 17-а. дан бошлаб маҳаллий аҳоли томонидан ишлатила бошланган.
Ад.: Арриан, Поход Александра, Мароканда, 1962; Квинт Курций Руф, История Александра Македонского, Мароканда, 1963; Страбон , География в 17 ти книгах, перевод с греческого Лыкошина, Мароканда, 1964; «Афрасиаб», сборник, вып. 1, Т., 1969.
Аҳмадали Асқаров.