МАРКШЕЙДЕРИЯ (нем. mark – чегара ва scheiden — бўлмоқ, ажратмоқ) — кончилик фани ва техникасининг бир тармоғи; табиий шароитдаги объектда аслидан ўлчашлар ва Ер каъридаги фойдали қазилма уюмининг шакли ва ўлчамлари, қазилмада фойдали ва зарарли компонентларнинг жойла-шуви, ўзида сақловчи жинслар хусусияти, лаҳимларнинг фазовий жойлашиши, кон ишлари натижасида содир бўладиган кон босими ва ер юзаси жинсларининг деформациясини ўрганади. Иш жараёни маркшейдерлик приборлари ёрдамида олиб борилади. Маркшейдерия маълумотлари геометрик проекци-ялар усулида олинган кончиликка оид график хужжатлар, чизмаларда синтез қилинади.
Маркшейдерия комплекс фан бўлиб, мат., физика, техника, астрономия, геодезия, геол., кончилик иши ва б. фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Маркшейдерлик хизмати фойдали қазилмани конлардан қазиб олишнинг ҳар бир босқичида (қидирув, лойиҳалаштириш, шахталарни қуриш, қазиб олиш, кон корхоналарини тугатиш ва б.) қатнашади. Маркшейдерия куйидаги 2 функцияни бажаради: таъ минлаш функцияси (қидирув ва б. кончилик иншоотларини лойиҳадан натура холига ўтказиш, лаҳимларга йўналиш бериш, конларнинг план ҳамда кесма кўринишини фазовий геометрик ўлчаш усуллари билан харитага тушириш ва уларни маркшейдерлик ҳужжатларида акс эттириш) ва назорат қилиш функцияси (қидирув ла-ҳимларининг ўтишни ўз вақтида кузатиш, қурилишмонтаж ишларини, фойдали қазилмалар ва қоплама жинсларни қазиб олишда, талофат ва сифатсизланишида тезкор ҳисоб назорати, захиралар ўзгаришини ҳисоби, атроф муҳитни сақлашда кончилик ишларини тўғри олиб боришни назорат қилиш, кон босими ва ер юзасининг силжиши (деформацияси)ни кузатиш ва б. турли ишларнинг назорати). 1990-й. лардан Маркшейдерия ишларида ўта аниқ прибор — ёруғлик б-н узоқни ўлчовчи, йўналишли лазерли кўрсаткичлар, гигроскопик ва кодли теодолитлар ва та-хеометрлар, визирли нивелирлар, автоматпрофилографлар ва б. электрон-оптик асбоблар қўлланилмоқда. Ўзбекистонда Маркшейдерияга оид амалий ишларни кончилик корхонаси қошидаги маркшейдерлик хизмати бажаради. И. т. лар эса ТошТУ ва кончилик и. т. институт ларида олиб борилади.