МАРКОВНИКОВ Владимир Васильевич

МАРКОВНИКОВ Владимир Васильевич [1837.13. (25).12 – 1904.29.1 (11).2] — рус органик кимёгари. А. Б. Бутлеровнинг шогирди. Қозон унти проф. (1870 й. дан). Илмий ишлари органик бирикмаларнинг тузилиш назариясини ривожлантириш ҳамда нефть ва али-циклик углеводородлар кимёсига оид. Марковников молекулаларда атомларнинг изомерияси ва ўзаро таъсирини ўрганди, ўрин алмашиш, бирикиш ва парчаланиш реакцияларининг қатор қонуни-ятларини очди. 1869 й. да Морковников қоидасиип кашф этди. Сув элементлари ёки галогенводородлар қўшни углерод атомларидан ажралиб ҳосил бўлишини ўрганди. 80-й. лардан бошлаб Кавказ нефтларини ўргана бошлади. Углеводородларнинг янги синфини аниқлаб, уларга нафтенлар деб ном берди. 5 аъзоли нафтенларни ўрганди, кўпчилик циклопарафинларни, шунингдек, тармоқланган занжирли парафинларни синтез қилди. Амалиёт учун зарур бўлган ароматик углеводородларни циклопарафинлардан каталитик йўл билан олиш усулларини топди. Марковников органик кислоталар, жумладан, изомой кислотани илк бор синтез қидди. Шўр кўллар ва туз конларини ўрганиб, улардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб берди.