МАРКОВНИКОВ ҚОИДАСИ

МАРКОВНИКОВ ҚОИДАСИ — носимметрик алкенлар ёки алкинларга протон кислоталари ёки сув бирикканда водород атомининг кўпроқ гидрогенланган углерод атомига бирикиши. 1869 й. В. В. Морковников томонидан эълон қилинган. Mac, пентенга HCI ни бириктирилганда водород атоми икки водород тутган углерод атомига учинчи бўлиб, хлор атоми эса водород атоми тутмаган углерод атомига бирикади. Ушбу ҳолат носимметрик углеводород молекуласида электр зарядининг баравар тарқалмаслиги туфайли вужудга келади. Қўш боғнинг қутбланиши натижасида манфий заряд кўпроқ гидридланган углерод атоми томон силжийди ва мусбат зарядланган водород атомини тортади. Камроқ гидрогенланган (мусбат зарядланган) углерод атомига эса анион (келтирилган реакцияларда хлор атоми) тортилади. Марковников қоидасига мувофиқ бундай реакциялар энг барқарор оралиқ катионлар ҳосил бўладиган йўналишда кечади. Электроноакцептор эффекти каттароқ ўринбосарлар мавжуд бўлганда, мас, умумий формуласи СН2=СНХ (бу ерда X-CN, СООН, СҒ3) бўлган моддаларга галогенводородлар ёки сув бириктирилганда реакциянинг Марковников қоидасига тескари йуналищда амалга ошиши исботланган.