МАРИЯМПОЛЕ

МАРИЯМПОЛЕ (1955-89 й. ларда Капсукас) — Литвадаги шаҳар. Шяшу-па дарёси соҳилида жойлашган. Т. й. станцияси. Аҳолиси 51,4 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Озиқ-овқат са-ноати учун ускуналар, технология жи-ҳозлари, мебель ишлаб чиқарилади; тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ўлкашунослик музейи, костел ва монастирь (18—19-а. лар) бор. Шаҳарга 18-а. да асос солинган.