МАРИЯ

МАРИЯ — христианликда худо-она, Исо Масиҳнинг онаси. Инжилда айтилишича, М. Иосифнинг хотини бўлиб, илоҳий ҳомиладор бўлган ва Исони туққан. Христианликда Марияга сиғиниш мажусийликдаги худо-она, ҳосилдорлик маъбудаси (Исида, Астарта)га сиғиниш таъсирида шаклланган. З-Жа-ҳон соборида (431 й.) М. худонинг онаси деб расман тан олинган. Марияга сиғиниш, айниқса, католикларда кенг та-рқалган. Католицизмда Мариянинг ўзи ҳам илоҳий ҳомиладорлик билан туғилганлиги ҳақида (1854 й.), М. вафотидан сўнг унинг жасади осмонга кўтарилиб кетганлиги ҳақида (1950 й.) ақидалар қабул қилинди. 1964 й. папа Павел VI М. ни черков онаси деб эълон қилди. Мария ва унинг гўдаги мавзуси ўрта аср санъатида катта ўрин эгаллайди. Мария ислом динида ҳам аёллар валийси, ҳомийси сифатида илоҳийлаштирилган, унинг номи Қуръонда тилга олинган (қ. Биби Марям).