МАРИЯ АНТУАНЕТТА

МАРИЯ АНТУАНЕТТА (Marie – Antoinette) (1755.2.11, Вена — 1793.16.10, Париж) — Франция қироличаси, француз қироли Людовик XVI нинг хотини (1770 й. дан), Австрия императори Франц I ва императрица Мария Терезиянннг қизи. Буюк француз инқилоби олдидан ўйинкулги, маишатга улкан маблағлар сарфлаётган Мария Антуанетта (шу туфайли унга «камомад хоним» деб лақаб қўйишган) молия ислоҳоти ўтказишга, сарой харажатларини қисқартиришга уринган министрларни (А. Тюрго, Ж. Неккер) истеъфога чиқишга мажбур қилган. Инқилоб бошланиши билан аксилинқилобий фитналар ва чет эл интервенцияси раҳнамоси. Монархия ағдарилгач (1792 й. 10 авг.), қамоққа олиниб, суд қарорига биноан боши танасидан жудо (гильотина) қилинган.