МАНТИҚИЙ АМАЛЛАР

МАНТИҚИЙ АМАЛЛАР, мантиқий операциялар — берилган ҳадлари ва натижаси мулоҳаза (фикр) дан иборат амаллар. Берилган ҳадлар сонига қараб Мантиқий амаллар бир ўринли, икки ўринли ва ҳ. к. деб юритилади. Бир ўринли Мантиқий амаллар сони тўртта: берилган фикрдан қатъи назар натижаси доим чин (айнан ҳақиқат) амал, натижаси доим ёлғон (айнан ёлғон) амал, натижаси берилган фикр билан мос тушадиган амал ва, ниҳоят, берилган фикр чин бўлса, натижаси ёлғон, берилган фикр ёлғон бўлса, натижаси чин бўладиган амал. Сўнгги мантиқий амал бир ўринли Мантиқий амаллардан энг муҳими бўлиб, у инкор амал дейилади. А фикрнинг инкори ~ҳА каби белгиланиб, «А эмас» деб ўқилади. Мас, 1 Ой сайёра — «Ой сайёра эмас», (] 2*2=4) — икки карра икки тўрт эмас.

Иккилик кодда ёзилган машина сўзлари устида Мантиқий амаллар мос разрядлар бўйича бажарилиб, и ўрнига 1, л ўрнига 0 олинади, матн шаклига айлантирилади ва маълумот кўринишида чиқиш қурилмасига берилади. Мантиқ-информацион машина тез ишлаши, «хотира» ҳажмининг катталиги билан оддий ҳисоблаш машиналаридан фарқ қилади. Мантиқ-информацион машина и. т. натижаларини ишлаш, адабиёт топишни автоматлаштириш, саноат, қ. х. ва транспортга оид статистик маълумотларни, даволаш муассасаларида беморларни кузатишдан олинган натижаларни, метеорологик, сейсмологик станциялардан, Ер сунъий йўлдошларидан олинган маълумотни ишлаш ва таржима ишларида қўлланилади.