МАНСУРОВ Дилшод Исматович

МАНСУРОВ Дилшод Исматович (1983.12.12, Тошкент вилояти, Келес ш.) — эркин курашчи, халқаро миқёсдаги спорт устаси. «Ўзбекистон ифтихори» (2001). Мансуров 9 ёшидан бошлаб Нурлан Жақсиликов мураббийлигида эркин кураш билан шуғулланади. Тошкент иқтисодиёт унти талабаси (2003). Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинлари ғолиби (1998, Москва), ёшлар ўртасида Осиё чемпиони (2001, Дехли), икки карра жаҳон чемпиони (2000, Нанси; 2001, Тошкент). 55 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони олтин медалини қўлга киритди (2002, Пусан).