МАНГЕЙМ

МАНГЕЙМ, Манхайм — Германиядаги шаҳар, Баден-Вюртемберг ерида. Аҳолиси 308,9 минг киши (1998). Людвигсхафен шаҳри билан биргаликда саноат агломерациясини ташкил этади. Неккар дарёси Рейн дарёсига қуй-илиш жойидаги порт. Машинасозлик (станоксозлик ва автомобилсозлик, қ. х. машиналари, электротехника), кимё, тўқимачилик, қоғоз, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Рангли металлургия ривожланган. Металлдан қуйма буюмлар, пўлат конструкциялар ишлаб чиқарилади. Ун-т, музейлар (Кунстхалле, Рейс) бор. Шаҳар қўлёзмаларда илк бор 766 й. дан тилга олинган. 1607 й. дан шаҳар мақомини олган. 18-а. га оид меъморий ёдгорликлар сақланган.