МАНГЕЙМ МАКТАБИ

МАНГЕЙМ МАКТАБИ — 18-а. Ман-гейм ш. (Германия)да қарор топган, сентиментализмга яқин бўлган ижодий йўналиш. Симфония ҳамда камер-чолғу мусиқаси (трио, квартет ва б.) жанрларининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган. Мангейм мактаби ижодкорлари бадиий ҳиссиётларини ифодалашда мусиқий динамика воситаларидан, ўзига хос топилмаларидан кенг ва моҳирона фойдаланиб, Европа композиторлик мусиқасида янги услуб яратишган, Вена классик мактаби шаклланишини тезлатишган. Мангейм мактаби асосчиси — чехиялик композитор ва скрипкачи Я. Стамиц. Мангейм симфония ижодкорларидан Ф. Рихтер, А. Фильи, К. Каннабих, К. Стамиц ва б. машҳур.