МАНФИЙ ТЕМПЕРАТУРА

МАНФИЙ ТЕМПЕРАТУРА — ўзгармас умумлашган координата f. да ичкин энергия Е ўзгаришига қараб энтропия S ўзгариши манфий («^ZT/ < 0 бўлган тизим т-раси. Манфий температура тушунчаси термодинамиканинг асосий тенгламаси, статистик физика ва квант механика қонуниятларидан келиб чиқади. Манфий температура ли тизимни 1951 й. да америкалик физиклар Е. Парселл ва Р. Паунд кузатганлар. Агар кристалл кучли магнит майдонга жойлаштирилса, ядро спинлари қисман майдон йўналиши бўйича йўналтирилади. Бунда т-ра ортиши билан йўналтирилиш кучеизланади ва етарли даражада юқори т-ра (Т—>+°°) да кучли майдон булсада, йўналтирилиш йўқолади ва тизим чегараланган катта энергия захирасига эга бўлади. Чегараланган энергия қийматидан каттароқ энергияни тизимга киритиш давом эттирилса, ҳамма ядро спинлар йўналиши майдон йўналишига қарама-қарши бўлган ҳолат юзага келади. Бу ҳолат Манфий температура ли бўлади. Манфий температура ли тизим сунъий ҳолда олинади. Мутлақ ноль т-рага эришиш мумкин эмаслигига асосланиб, т-ра шкаласини қуйидаги схема бўйича ифодалаш мумкин: +0К, +1, +2, …, – >, – ~,…, – 2, – 1К. Бу ерда мил транинг ортиш йўналишини кўрсатади. Жисм Т=+0К да ўта совуқ, Т=—0К да ўта иссиқ бўлади. Манфий температура тушунчаси радиофизикада куп учрайди.