МАНДАЛАЙ

МАНДАЛАЙ, Мандале — Мьянманинг марказий қисмидаги шаҳар. Мандалай вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 5,8 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Иравади дарёси бўйидаги йирик порт. Ип газлама, ёғмой, тахта тилиш саноати, тай-ёр қисмлардан автомобиль йиғиш корхоналари, кема таъмирлаш ва т. й. устахоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Қўлда шойи тўқилади, ёғоч ва тошдан ўймакорлик, кулолчилик буюмлари тайёрланади. Ун-т, ин-тлар, кутубхоналар бор. Мьянма кино саноати маркази. Мамлакатнинг маданий ва линий маркази. Будда динидагилар зиёратгоҳ жойи. Шаҳарга 1857 й. да асос солинган (расмий номи пали тилида — Яданабон — «қимматбаҳо тошлар уюми» деган маънони англатади). 1857—85 й. лар мьянмаликларнинг мустақил Конбаун давлатининг пойтахти бўлган.