МАМЛУКЛАР

МАМЛУКЛАР (араб. — қул, хусусан — оқ қул) — Мисрда ҳукмронлик қилган айюбийлар сулоласи (1171 — 1250)нинг сўнгги ҳукмдорлари қўшинини ташкил қилган, наслнасаби туркий ва Кавказ халқлари (грузин, черкас ва б.)дан бўлган қулжангчилар. Уларни ёшлигидан ўғирлаб олиб кетишган ва махсус ҳарбий илмга ўргатишган. Улар ниҳоятда қаҳрли, жасур бўлган. Энг жасурлари оддий Мамлуклардан саркарда, подшо даражасигача кўтарилган. Улардан айюбийларнинг хос қўшини (гвардия) ташкил этилган. Мамлуклар 1250 й. дан Мисрда (1517 й. гача) ва Сурияда (1516 й. гача) давлатни мустақил бошқаришган. Мамлукларнинг 2 сулоласи (Баҳрийлар ва Буржийлар) мавжуд бўлган (яна қ. Мамлуклар давлати).