МАМЛУКЛАР ДАВЛАТИ

МАМЛУКЛАР ДАВЛАТИ — Мисрда (1250—1517) ва Сурияда (1516 й. гача) ўрта асрларда мамлуклар сулоласи бошқарган давлат. 1250 й. мамлук ҳарбий бошлиқлари айюбийларнж тахтдан агдариб ҳокимиятни қўлга киритган. Мамлукларнинг 2 сулоласи маълум: Баҳрийлар (асосан, туркий қавмлардан бўлиб 1250—1390 й. ларда ҳукмронлик қилган) ва Буржийлар (асосан, кавказликлар 1390—1517 й. ларда ҳукмронлик қилган). Мамлуклар (уларнинг сони 9 — 12 мингга етган) 24 та бей қўмондонлиги остида хизмат қилишган. Ушбу бейлар йирик мулкдорлар бўлиб, энг яхши ерлар, давлатнинг ҳунармандчилик корхоналари, божхоналардан келадиган даромадлар ва б. га эгалик қилганлар. Мамлуклар даврида, 13—14-а. ларда давлат бошқаруви тизими ислоҳ қилинган, сунъий суғориш тизими яхшиланган, маданиятнинг юксалиши кузатилган. Мамлуклар илгари даврларда шаклланган ҳарбийлен тизимини сақлаб қолганлар.

13-а. да мамлуклар қушини мўғулларни тормор этадилар (1260 й. 3 сент. даги Айн-Жолут жанги), салибчиларни Фаластин ва Суриядан сиқиб чиқарганлар (1268), исмоилиилар — ҳашшошийларни тормор келтирганлар (1273). Мамлуклар давлатининг энг йирик султонлари: Ойбек (1250-57), Бейбарс I (1260-77), Қаловун (1279—90), Барсбей (1422—38), Ғурий (1501 — 16). 1516—17 й. ларда турк султони Салим I қўшинлари Сурия, Миср ва Фаластинни босиб олиб, Мамлуклар давлатини тугатган. Турклар босқинидан кейин Мисрдаги ерларнинг бир қисми мамлук зодагонларига қолдирилган, буни эвазига улар Қоҳирадаги турк пошосига ўлпон тўлашлари лозим бўлган. 17-а. охиридан Усмонли турк империяшнинг заифлашуви оқибатида мамлуклар амалда ўз ҳукмронликларини тиклашган. Фақат Миср пошоси Муҳаммад Али (1805—48 й. ларда ҳокимлик қилган) давридагина мамлуклардан ерлар тортиб олинган, 1811 й. эса мамлук бейлари ёппасига қириб ташланган.