МАМАТХОНОВ

МАМАТХОНОВ Яҳёхон (1914.21.12, Кува тумани — 2001.25.8, Фарғона) — Узбекистон халқ артисти (1955). Ўзбек давлат мусиқали драма театри кршидаги студияда таълим олган (1930—32). 1932—34 й. лар шу театрда актёр. 1934 й. дан Фарғона вилоят мусиқали драма ва комедия театри актёри (1948—64 й. лар директори). Спектаклларда етакчи қаҳрамон, айни вақтда, чўрткесар, ўжар табиатли кишилар образини яратишда кучли драматизм, босиқ ҳаракатлар, паст овоз ва бамайлихотирлик билан ифода этиш унинг ижодига хос. Солиҳбой («Бой ила хизматчи»), хон Бобохон («Тоҳир ва Зухра»), Навоий («Алишер Навоий»), Ҳамза («Ҳамза»), Муқимий («Мавлоно Муқимий»), Юсуфбек ҳожи («Утган кунлар») ва б. унинг саҳнада яратган энг яхши образларидир. Клнода Тошматов («Опасингил Раҳмоновалар»), Ориф ота («Стадионда учрашамиз»), Аҳмедов («Алангали йиллар») каби ролларни, «Навоий» видеофильмида эса Лутфийни ижро этган. «Нодира» (С. Қосимов б-н биргаликда), «Боқи ва Соки», «Мели ҳаббону Наби товон» каби мусиқали драма ва комедияларни ёзган. «Ёр, диёр мадҳи» адабий мусиқали композиция ва бир қанча қўшиқлар муаллифи. «Уч соз» шеърий тўплами нашр этилган.