МАЛЯСОВ Виктор Александрович (1917.7.11, Тошкент — 1944, Брест) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, гвардия майори. Тошкент ирригация ва қ. х. ни механизациялаш муҳандислари ин-тида ўқиган (1937—41). Тошкент умумқўшин командирлари олий билим юртини тугатган (1942). 2-жаҳон уруши йилларида Ғарбий, Марказий, Брянск ва Белоруссия фронтларида ўқчи батальон командири. Украина ва Белоруссияни озод этишда қатнашган. Малясов батальони биринчилардан бўлиб Днепрни кечиб ўтган. Малясов Варшава яқинидаги жангда ҳалок бўлган. Тошкентдаги кўчалардан бири Малясов номи б-н аталган. Авиасозлик ремонти з-ди ҳудудида, ҳарбийлар қабристони мемориалида кахрамоннинг бюсти, Малясов яшаган уйда (Малясов кўча,
3) ва Тошкентдаги 43мактаб биносида ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.