МАЛЬТА

МАЛЬТА — юқори палеолит даври манзилгоҳи. Иркутск ш. дан 85 км ғарбда, Мальта қишлоғи яқинидаги Белая дарёси соҳилида жойлашган. 1928 й. М. М. Герасимов топиб, 1959 й. гача ўрганган. Бир пайтда мавжуд бўлган турли хилдаги енгил кўчма турар жойлар (чум, ертўла, ярим ертўла) очилган. Мальта ликлар буғу, мамонт, жунли носорогларни овлашган. Мальтадан суякдан ишланган 20 га якин аёл маъбудалари ҳайкалчаси, учиб кетаётган қушлар сурати солинган ҳайвон суяги парчалари, жуда куп тош ва суяк қуроллар (пичоқ, игна, пайкон) ҳамда 3—4 ёшли бола скелети топилган. Скелет атрофига қизил охра сепилган. Қабр усти 3 та тот тахта билан беркитилган. Қабрдан зебзийнат буюмлари, суякдан ишланган қуш ҳайкалчалар, найза, санчқи ва б. ашёлар топилган. Ушбу ёд-горлик ибтидоий жамиятнинг матриархат даврига оид бўлиб, ўша давр ҳаёти ҳақида тасаввур беради.

Ад.: Герасимов Мальта, Мальта-палеолитическая стоянка, Иркутск, 1931.