МАЛАНГ

МАЛАНГ — Индонезиядаги шаҳар, Ява о. нинг шарқий қисмида, Семеру вулкани этагида. Аҳолиси 765 минг киши (1990-й. лар охирлари). Транспорт йўллари тугуни. Брантас дарёси ҳавзасидаги плантациялар (кофе, каучук, шакарқамиш) р-нининг савдо маркази. Қ. х. маҳсулотлари қайта ишланади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, мебель корхоналари, тамаки ф-каси, ун-т бор. Шаҳар яқинида Кидал (13-а. ўрталари), Сингасари (1300), Жаго (13-а.) ибодатхоналари сақланган.