МАКЕДОНЛАР

МАКЕДОНЛАР — 1) Қад. Македония аҳолиси;

2) Македония тарихий вилоятида яшовчи турли этник гуруҳга мансуб аҳоли номи;

3) халқ, Македония (собиқ Югославиянинг Македония Республикаси) нинг асосий аҳолиси. Болгарияда, Шим. Грецияда (150 минг киши), АҚШда (30 минг киши), Австралияда (115 минг киши) яшайди. Умумий сони 1,77 млн. киши (1990-й. лар ўрталари), шу жумладан, Македонияда тахм. 1,63 млн. киши македон тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар, сунний мусулмонлар ҳам бор. М. деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандлик билан шуғулланади.