МАЖИД ҒОФУРИЙ

МАЖИД ҒОФУРИЙ (тахаллуси; асли исми Ғабдулмажид Нурғониевич, 1880—1934) — бошқирдтатар шоири. Бошқирдистон халқ шоири (1923). Бошқирд адабиётининг асосчиси. Ижоди 1902 й. дан бошланган («Эшон муридларига» шеъри). «Ёш умрим» (1906), «Миллат муҳаббати» (1907) шеърий тўпламларини ёзган. «Фақирликда кечган ҳаёт» (ҳикоя, 1903), «Сибирь темир йўли» (достон, 1904), «Турмуш босқичлари» (1930), «Шоирнинг олтин конларида» (1931) ва б. асарлар муаллифи. «Бадном бўлганлар» (1927) қиссаси бошқирд насрининг яхши намуналаридан ҳисобланади.