МАЖЕЙКЯЙ

МАЖЕЙКЯЙ — Литвадаги Мажейкяй райони маркази. Вильнюс ш. дан 291 км шим.-ғарбда жойлашган. Лиепая, Шяуляй, Елгава ш. лари йўналишидаги т. й. тугуни. Аҳолиси 46,6 минг киши (1995). Нефтни қайта ишлаш з-ди (М. дан 15 км наряда), электротехника, компрессор, зиғир, пиво з-длари, пойабзал ва мебель ф-калари, театр, ўлкашунослик музейи бор. 19-а. да вужудга келган.