МАЖБУРИЙ ТЕБРАНИШ

МАЖБУРИЙ ТЕБРАНИШ — ўзгарув чан ташқи куч таъсирида тебранувчи системада даврий қонун бўйича содир бўладиган тебраниш. Кўпинча, системанинг Мажбурий тебраниши бошқа бирор мажбурий тебранувчи система мавжудлиги б-н боғлиқ. Mac, микрофон диафрагмасининг Мажбурий тебраниши товуш манбаининг тебранишига боғлиқ. Система мажбурий тебранувчи системадан узатилган энергия ҳисобига мажбуран тебранади. Кўпинча, Мажбурий тебраниш даги система олган энергиясининг кўп қисмини мажбурий тебратувчи системага ўтказмайди ёки ўтказса ҳам мажбурий тебратувчи система энергиясига нисбатан кам бўлади. Бундай ҳолларда мажбурий тебратувчи система Мажбурий тебраниш даги системага даврий куч билан таъсир этади, деб олинади. Агар система чизиқди тебранса, унинг Мажбурий тебраниш частотаси шу даврий куч частотасига тенг бўлади. Мажбурий тебратувчи даврий куч частотаси билан система эркин тебраниши частотаси тенг бўлса, системада резонанс ҳодисаси кузатилади.

Мажбурий тебраниш қонуниятларидан тебранувчи системаларни ҳисоблашда кенг фойдаланилади.