МАЖБУРИЙ ТАЪЛИМ

МАЖБУРИЙ ТАЪЛИМ — Ўзбекистонда таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларидан бири. Бу принципга кўра, муайян ёшдаги барча болалар умумий ўрта таълим ҳамда академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида таълим олиш йўналишини танлаш ҳуқуқи асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари давлат томонидан қонун асосида мажбурий тарзда амалга оширилади (қ. Умумий ўрта таълим, шунингдек, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими).