МАЖБУРИЙ СУҒУРТА

МАЖБУРИЙ СУҒУРТА — давлат су-ғуртаси шаклларидан бири, қонун асосида белгиланган шартларга биноан, давлат сугурта ташкилотлари томонидан ўтказилади. Ўзбекистонда қ. х. корхоналари бўйича тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар қайтарилиши учун қ. х. корхоналарининг жавобгарлиги; қ. х. маҳсулотлари етиштириш ишларини ўтказиш учун аванс тарикасида бериладиган ва фьючерс контрактлари бўйича маблағлар қайтарилиши; қишлоқ ва шаҳарда гаровга қўйилган мол-мулк; қишлоқдаги транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги ва б. мажбурий тартибда суғурталанади. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар ва мажбурий ҳарбий хизмат таркибидагилар, шунингдек, ички ишлар ва хавфеизлик органлари ходимлари хизматни ўташ, ҳарбий йиғинлар даврида жароҳатланиш, касалланиш, ўлим ҳолларидан, оғир саноат тармоқлари ва транспорт тармоқлари хизматчилари ҳам мажбурий суғурталанади. Мажбурий суғурта бўйича суғурта ташкилотлари қонунда кўрсатилган суғурта ҳолатлари юз берганда етган зарар миқцорини су-ғурта қилдирган шахсга ёки суғурта қилинган мол-мулкнинг эгасига тўлайди. Ўзбекистон Республикасида Мажбурий суғуртани амалга оширувчи энг йирик компаниялар «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, «Ўзбекин-вест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси. М. с. муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида» (1993 й. 6 май), «Суғурта фаолияти тўғрисида» (2002 й. 5 апр.) қонунлари билан тартибга солинади (яна қ. Суғурта).