МАҲМУД ҒИЖДУВОНИЙ

МАҲМУД ҒИЖДУВОНИЙ, Жони Маҳмуд ибн Шайх Али ибн Имомиддин ал-Ғиждувоний (16-а.) — бухоролик сайёҳ, географ, ва тарихчи олим. Ёшлигидан устозлари — Шайх Камолиддин Ҳусайн Хоразмий ва Шайх Ҳожи Муҳаммад ал-Хабушоний саёҳатларида қатнашган, сўнгра Турон ва Эрон оралиғида ўзи саёҳат қилган. Бу саёҳатлар натижасида «Мифтоҳ уттолибин» («Илм толибларининг калити») асарини ёзган (1543). Асарда 16а. бошларида Бухоро, Самарқанд, Хива, Марв, Машҳад, Ҳирот, Нисо ш. лари, ўша даврдаги тарихий воқеалар, урф-одатлар, йирик шахслар ва б. тўғрисида маълумотлар мавжуд. М. Ғ. Хазар (Каспий) денгизининг шарқидаги энг йирик порт — Манқишлоқ бандаргоҳига ҳам тез-тез бориб турган. Бу портга Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатларидан савдогарлар келиб турган. Маҳмуд Ғиждувоний асарини 19-а. да Ога-ҳий форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган.

Ад.: Ҳасанов Ҳ., Сайёҳ олимлар, Т., 1981.