МАҲКАМОВ

МАҲКАМОВ Мели (1939.22.11, Тош-кент) — телереж. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1963). 1961 й. дан Ўзбекистон телерадиокомпаниясида ишлайди. 1990—93 й. лар «Ўзтелерадио» компаниясининг бадиий раҳбари. «Чи-нор» (А. Мухтор), «Ҳазрати инсон» (Р. Файзий), «Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар» (Ф. Достоевский), «Соқов хотин» (А. Франц), «Ҳаким ва ажал» (А. Орипов), «Ёқут кўзли билагузук» (А. Куприн), «Олмос камар» (П. Қодиров) каби 30 дан ортиқ телеспектакль ва видеофильмларни саҳналаштирган. Айниқса, Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романи асосида яратилган 7 қисмли видеофильми бадиий етук ва мукаммаллиги, актёрларнинг юксак ижро маҳорати билан ажралиб туради. Шунингдек, Маҳкамов «Телеминиатюралар театри», «Экран хандаси», «Шанба, нонуштадан сўнг», «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» ва б. кўрсатувларнинг ташкилотчиси ва реж. «Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари» туркум кўрсатувининг 1990—92 й. лар телевидение орқали «Наврўз»га бағишлаб илк бор ўтказилган узлуксиз телемарафонга бош реж. лик қилган. Амир Темурнинг 660 й. га атаб 21 қисмли бадиий публицистик «Темурнома» (X. Даврон билан бирга) видеофильмини яратган.