МАҲАЯНА

МАҲАЯНА (санскритча — катта ара-ва, нажот топишнинг кенг йўли) — буддизмтт 2 асосий оқим (хинаяна билан бирга)дан бири. Милоднинг бошларида кенг тарқалган. Маҳаяна руҳий камолот аҳцига риоя этувчи, худога илти-жо қилувчи, роҳибларга инъомлар бериб ёрдам қилувчи ҳар қандай диндор нажот топиши мумкин, деб ҳисоблайди. Маҳаяна таълимотига кўра, дунё — бир рўё, фақат нирвана реалдир. Маҳаянада жаннат ҳақидаги таълимот муайян ўрин эгаллайди. Маҳаянага кўра, жаннат бир нечта, улар Маҳаяна адабиётида ва ламалар ваъ-зларида мукаммал ва жозиоали қилиб таърифланади, икона ва катта ҳажмли кўргазма макетларда тасвирланади. Маҳаянада Будда донишманд-устоздан типик худога айланган. М. Ҳиндистондан ташқаридаги кейинги буддизмнинг, жумладан, ламаизмнинг бир неча мактаблари ва йўналишлари учун асос бўлиб хизмат қилди.