МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚ ВА ЙИҒИМЛАР

МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚ ВА ЙИҒИМЛАР — давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари ва идоралари даромадига ўтказиладиган солиқ ва йиғимлар.

Ўзбекистон Республикасида Маҳаллий солиқ ва йиғимлар ва й. га мол-мулк солиғи; ер солиғи; реклама солиғи; автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ; ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари; юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулла-нувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим, автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим; ободончилик учун йиғим ва б. киради.

Маҳаллий солиқ ва йиғимлар ва й. маҳаллий бюджетга ўтказилади, уларнинг микдори, ставкалари, ундириш тартиби, солиқдан имтиёзлар бериш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоятлар ва Тошкент ш. халқ депутатлари кенгашлари томонидан, амалдаги қонунларга мувофиқ белгиланади. Мол-мулк ва ер солиғи ЎзР қонун ҳужжатлари билан жорий этилади ва республиканинг бутун ҳудудида ундирилади. Бу солиқларнинг ставкалари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Маҳаллий солиқ ва йиғимлар ва й. га оид ҳуқуқий муносабатлар ЎзР нинг Солиқ кодекси (1997 й. дан 24 апр.) билан тартибга солинади.

Муҳаммаджон Ниғматов.