МАҲАЛЛА

«МАҲАЛЛА» — ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий газета. Муассиси: Ўзбекистон Оқсоқоллар Кенгаши ва Республика «Маҳалла» жамғармаси. 1996 й. янв. дан бошқариш органлари, хусусан, маҳаллалар фаолиятини кенг ёритади, маҳаллаларда амалга оширилаётган ижобий тажрибаларни оммалаштиради. Адади — 10 000 (2003). Бош муҳаррири Чори Латипов.