МАГНОЛИЯДОШЛАР

МАГНОЛИЯДОШЛАР (Magnoliaceae) — икки уруғпаллали ўсимликлар оиласи. Дарахт ва буталардан иборат. Барглари яхлит, баъзан бўлакчали, чети текис, гуллари йирик, тўғри, икки жинсли (камданкам бир жинсли). Чангчилари кўп. Америка ва Осиёнинг тропик ва субтропик минтақаларида 14 туркуми (240 га яқин тури) бор. Магнолия, лоладарахт каби туркумларининг турлари манзарали ўсимлик сифатида экилади.