МАГНИЙЛИ ҚОТИШМАЛАР

МАГНИЙЛИ ҚОТИШМАЛАР — асосини магний ташкил қиладиган қотишмалар. Магнийли қотишмаларда 12% гача А1, Zn, Mn, Zr, Th, Са, Се ва б. элементлар бўлади. Соф ҳолдаги магнийли буюмлар и. ч. да материал сифатида ишлатиб бўлмайди, чунки уларнинг физик-механик мустаҳкамлиги паст. Энг мустахкам ва оловбардош Магнийли қотишмалар магний-металл тизимлари асосида ишлаб чиқилган. Қотишманинг асосини қаттиқ эритмалар ташкил этади.

Дастлабки Магнийли қотишмалар 20-а. бошларида пайдо бўлган («Электрон» номи билан аталарди). 20—30-й. ларга келиб саноатда уларнинг аҳамияти ошди. 40-й. ларгача, асосан, Mg—Al—Zn ва Mg—Mn тизими асосидаги, 50-й. лардан бошлаб эса Mg— Zn—Zr Mg — ноёб металл — Zr (ёки Mn), Mg—Th тизимидаги қотишмалар, шунингдек, Mg—Li тизимидаги жуда енгил қотишмалар ишлатила бошлади. Охирги йилларда Магнийли қотишмалар мустақкамлигини, айниқса, юқори т-рада ошириш учун оз микдордаги Th, Nd, La, Y ва б. элементлар билан легирланади.

Магнийли қотишмалар қуйма ва деформацияланадиган гуруҳларга бўлинади. Қуйма Магнийли қотишмалар шаклдор қуймалар тайёрлаш учун ишлатилади. Mg—Al—Zn, Mg—Zn—Zr, Mg — Nd—Zr тизимидаги Магнийли қотишмалар кўп қўлланади. Деформацияланадиган Магнийли қотишмалар пресслаш, прокатлаш, болғалаш ва штамплаш йўли б-н ярим фабрикатлар и. ч. учун ишлатилади. Магнийли қотишмаларнинг хона ҳароратида пластиклиги нисбатан оз бўлганлиги учун уларга босим остида 250° ҳароратда ишлов берилади. Магнийли қотишмалар суюлтирилганда жуда кучли оксидланиш ва ёниш хусусиятига эга. Оксидланиш ва ёнишдан ҳимоялаш учун су-юқланма сақланаётган идиш флюс (мас, 75% суюқланган карналлит, 17,5% СаҒ2 ва 7,5% MgO) билан ёпилади.

Магнийли қотишмаларнинг термик кенгайиш коэффициента алюминий қотишмаларникидан ўртача 10—15% катта.

Паст т-рада Магнийли қотишмаларнинг эластиклик модули, оқувчанлик ва мустаҳкам чегараси ортади, нисбий узайиши ва зарбий крвушоклиги камаяди, пластиклиги эса кескин камаяди. Магнийли қотишмаларнинг камчилиги улар чучук ва денгиз суви коррозиясига чидамсизлигидир. Магнийли қотишмалар органик ва минерал кислоталарда (хромат ва фторид кислоталар бундан мустасно) ҳамда тузларда коррозияланади (емирилади). Хлор ионлари Магнийли қотишмалар коррозиясини сувда кучайтиради. Сутолтирилган ишкррларда кучеиз коррозияланади. Магнийли қотишмаларнинг асосий афзаллиги — улар зичлигининг пастлиги. Магнийли қотишмалар яхши болғаланади, уларни кесиш, шлифлаш ва силликлаш жараёнлари енгил ўтади.

Магнийли қотишмалар автомобиль, трактор саноатида (двигателларнинг кратерлари, узатмалар қутиси, ғилдирак барабани ва б. тайёрлашда), электротехника, радиотехника, оптикада, тўқимачилик сано-атида, авиация, ракета техникасида ва б. кўп тармоқларда ишлатилади.