МАГНИЙ ПЕРХЛОРАТ

МАГНИЙ ПЕРХЛОРАТ, Mg (C1O4) 2 рангсиз кристалл модда; жуда гигроскопик. Зичлиги 2,614 г/см3. Сувда (100 г да 99,6 г) ва органик эритувчиларда яхши эрийди. Масса жихатидан 43,5 дан 65,3% гача концентрацияли сувли эритмаларидан — 67 дан 136° гача т-ра оралиғида гексагидрат Mg (СЮ4)2’6Н2О (суюқланиш т-раси 243°) кўринишида кристалланади. Магний перхлоратнинг 2 ва 4 молекула сувли кристаллогидратлари ҳам мавжуд. Сувсизлантирилган Магний перхлорат — ангидрон СО2, СО, SO2, H2S, О2, Н2 ва б. газларни қуритишда ишлатилади. Магний перхлорат нафақат сувни, балки NH3, спирт, ацетон, диоксан, пиридин, ацетонитрил ва б. моддаларнинг буғларини ҳам ўзига бириктира олади.