МАГНИТУДА

МАГНИТУДА (лот. magnitudo — миқдор, ўлчам) , Зилзила магнитудаси — зилзила ёки портлашдан вужудга келадиган таранглик тебраниши умумий энергиясини тавсифловчи шартли ўлчам; фанга 1940-й. ларнинг бошларида америкалик тадқиқотчилар Ч. Рихтер ва Б. Гутенберглар томонидан киритилган. Тебраниш энергияси логарифмига тўғри пропорционал. Одатда, сейсмографлар қайд қилган тебраниш даврининг амплитуда максимумига нисбатан аниқланади. Магнитуда тебраниш манбаининг энергияси бўйича қиёслашга имкон беради. Магнитуданинг бир бирликка ортиши тебраниш энергиясининг юз марта ортишига мувофиқ келади. Маълум бўлган энг кучли зилзилалар Магнитудаси 9 дан ошмайди (тахм. 10» . Ж» ёки 1026 эрг га мувофиқ келади). Балларда ҳисобланадиган зилзила кучи ер юзасида содир бўлган ларза ва вайронагарчиликлар билан баҳоланади ва у М. дан ташқари эпицентрал зонадаги зилзила ўчоғининг чуқурлиги ва геологик шароитларига ҳам боғлиқ. Зилзила ўчоғи чуқур бўлмаганда вайронагарчилик эпицентрда 5 М. даёқ бошланади, агар зилзила ўчоғи бир неча юз км чуқурликда бўлса 7 М. да ҳам вайронагарчилик деярли кузатилмайди. Магнитуда — 0 да кучсиз тебраниш бўлиб, эпицентр яқинида ўрнатилган асбобгина қайд қила олади; М. — 5 ли зилзилада озмоз бузилишлар бўлади; М. — 7 да кучли зилзила; М. — 8,5—8,9 да энг кучли зилзила содир бўлади. Магнитуда < 25 хатолик билан аниқланади. Яна қ. Зилзила.