МАГНИТОСТРИКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР

МАГНИТОСТРИКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР — магнитланганда ўз шакли ва ўлчамларини ўзгартириш (магнитострикция) хусусиятига эга бўлган материаллар. Никель, ферритнинг баъзи турлари, темирникель, темир-кобальт ва темир-алюминий қотишмалари Магнитострикцион материаллар ҳисобланади. Темирникель қотишмаларнинг магнит ўтказувчанлиги юқори бўлади. Улардан ихчам куч трансформаторларининг ўзаклари, магнит кучайтиргичлар, контактсиз реле ва б. тайёрланади. Темир-кобальт қотишмаларнинг магнитострикция хусусиятлари жуда юқори бўлади. Улардан кучли магнитострикция ўзгартиргичларнинт ўзаклари ва б. тайёрланади. Темир-алюминий қотишмаларнинг магнитострикция хусусияти юқори бўлиши билан бирга солиштирма электр қаршилиги катта ва мустаҳкам бўлади. Улардан ҳам магнитострикцион ўзгартиргичларнинг ўзаги тайёрланади.