МАГНИТОЛА

МАГНИТОЛА — магнитофон ва радио-приёмникли бир қути (корпус) га бирлаштириб ишлаб чикариладиган радиотехника аппарати; товушни қайта эшиттирувчи аппарат ва товушни ёзиб олувчи аппаратнинг бир тури. Магнитоланинг умумий қисмлари — паст частотали чиқиш кучайтиргичи, электр билан таъминлаш блоки ва товуш карнайлари. Магнитоладан мустақил магнитофон ва радиоприёмник сифатида фойдаланиш мумкин.