МАГНИТОГИДРОДИНАМИК

МАГНИТОГИДРОДИНАМИК ГЕНЕРАТОР, МГД-генератор — иссиқлик энергиясини бевосита электр энергиясига айлантириб берадиган генератор. Асосий қисмлари: электродлар жойлашган канал ва кучли магнит майдонни ҳосил қиладиган электромагнит. Магнитогидродинамикнинг ёпиқциклли (берк каналли) ва очиқ циклли (очиқ каналли); импульсли (оний), қисқа муддат ва узок, муддат ишлайдиган хиллари бўлади. Генератор ишлаб турган пайтда т-ра ва босим таъсирида каналда ҳаракатланадиган ва магнит майдонни кесиб ўтадиган электр ўтказувчи иш жисми (электролит, суюқ металл ёки плазма) да электр токи ҳосил бўлади. Бу ток электродлар орқали истеъмолчига боради. Дастлабки Магнитогидродинамик 20-а. 50-й. лар охири ва 60-й. лар бошида олдин АҚШ да, кейинроқ собиқ Иттифоқда яратилган. Қуввати 500 МВт га етадиган МГД-электр ст-янинг магнитогидродинамик блоки ҳам ишлаб чиқилган. Магнитогидродинамик иссиқлик электр ст-яларининг иш самарадоригини анча оширади. Магнитогидродинамикдан электр ст-яларда, космик кемалар, самолётлар ва б. да фойдаланиш мумкин.