МАГНИТЛОВЧИ КУЧ

МАГНИТЛОВЧИ КУЧ — электр токининг магнит таъсирини ифодаловчи катталик. У электр занжирларида қўлланиладиган э. ю. к. га ўхшаш бўлгани учун, баъзан, магнит юритувчи куч деб ҳам юритилади. Халқаро бирликлар тизими СИ да Магнитловчи куч бирлиги — ампер, СГС тизимида — гильберт.