МАГНИТИК СОВИТИШ

МАГНИТИК СОВИТИШ — 1 К дан паст т-ралар ҳосил қилиш; 0,3 К дан паст т-раларни олишнинг амалда қўлланиладиган икки усулидан бири (иккинчи усул — суюқ гелий 3Не ни суюқ 4Не да эритиш). Парамагнит моддаларни адиабатик усулда магнитсизлантириб амалга оширилади (қ. Адиабата). 1926 й. да П. Дебай ва америкалик физик У. Жиок таклиф этган. 1933 й. да амалга оширилган. Магнитик совитишда нодир ер элементлари (мас, гадолиний сульфат), хромкалийли, темир-аммонийли аччиктошлар ва б. парамагнит моддалар ишлатилади.

Парамагнит модда кучли майдонига жойлаштирилса, унинг атом спинлари тартибли йўналиб магнитланади. Агар шу парамагнит модда магнитсизлантирилса, унинг т-раси пасаяди. Парамагнит туз магнитланганда ажралган иссиклик камерага тулдирилган газ билан суюқ гелийга ўтказилади. Магнит майдонини йўқотишдан олдин камера 1 даги газ кран орқали вакуум насос билан сўриб олинади, яъни парамагнит туз суюқ гелийдан ажратиб қўйилади. Кейин тузнинг магнитсизланиши натижасида унинг т-раси ~10~3 К гача пасаяди.

Магнитик совитиш курилмасининг схемаси: №ва S — магнит қутблари.

Магнитик совитишда паст т-ралар (-10 2 К) магнит термометрия усуллари билан ўлчанади. Суюқ гелийнинг ўта паст т-ралардаги хоссаларини (мас, ўта оқувчанлигини), қаттиқ жисмлардаги квант ҳолатларини, шунингдек, ядро физикасининг кўпгина масалаларини ўрганишда Магнитик совитишдан фойдаланилади.