МАГНИТИК АНТЕННА

МАГНИТИК АНТЕННА — ўзаги магнит материалларяан ясаладиган кўп ўрамли рамкали антенна. Магнит материал сифатида, кўпинча, магнитодиэлектриклар ёки ферритлар ишлатилади. Асосан, гектометрли ва кило-метрли тўлқин диапазонлари учун ихчам радиоэшиттириш қурилмаларида, радиопеленгация ва радионавигацияда радиотўлқинларни тутиш учун қўлланилади.