МАГНИТ ХАРИТАЛАРИ

МАГНИТ ХАРИТАЛАРИ — Ер курра сининг Ер магнит майдон кучланганлигини ва унинг ташкил этувчилари тақсимланишини изочизиқлар ёрдамида тасвирланган хариталари. Булардан Дунё М. х. ва аномал магнит майдони хариталари энг кўп тар калган. Дунё Магнит хариталари Ер ядроси электр ўтказувчан моддасининг ҳаракати туфайли ҳосил бўлган Бош Ер магнит майдони (нормал майдон)нинг асосий таркибий хусусиятларини тасвирлайди (қ. Ер маг-нетизми). Бош Ер магнит майдони ўзига хос тузилмасининг ўлчамлари қитъалар ўлчамига яқин бўлгани учун, Дунё Магнит хариталарининг масштаби, асосан, 1:10 000 000 ва ундан майдароқ бўлади. Дунё Магнит хариталарида Ер пўсти тузилишининг хилма-хиллиги, маъдан конларининг жойлашиши ва б. маҳаллий омиллар таъсиридан келиб чиқадиган магнит милининг оғиши тузатиб берилади. Аномал магнит майдони хариталари Ер магнит майдонининг Бош Ер магнит майдонидан маҳаллий оғишини тасвирлайди. Бундай оғишлар, одатда, чизиқли ўлчамлари ўнлаб км ва ундан кичик майдонларда кузатилади. Шунинг учун улар нисбатан йирик масштабга (1:200 000 атрофида) эга; бу хариталар, одатда, аэромагнит суратга олиш материаллари асосида тузилади. Ер магнит майдонининг кўрсаткичлари ўзгариб туриши сабабли, Магнит хариталари эскиради, шунинг учун улар ҳар 5—10 йилда қайта янгиланиб турилади.