МАГНИТ СИНГДИРУВЧАНЛИК

МАГНИТ СИНГДИРУВЧАНЛИК — магнит майдон Н таъсир қилганда муҳит магнит индукцияси В нинг ўзгаришини тавсифловчи физик катталик; ц билан белгиланади. Изотроп муҳитларда ц=В/ца-Н (Халқаро бирликлар тизими СИ да), u0 — магнит доимийси; анизотроп кристалларда Магнит сингдирувчанлик — тензор. М. с. магнит кабулчанлик % билан қу-йидаги муносабат орқали боғланган: ц =1+4 щ (СГС бирликлар тизимида), u=l+Z (СИ бирликлар тизимида). Физик вакуум учун (модда йўклигида) %=0 ва д=1. Диамагнетикларда %<0 ва ц<1, пара – ва ферромагнетикларда х>0 ва д>1. ц статик ёки ўзгарувчан магнит майдонда аниқланишига қараб, уни мос равишда статик ёки динамик М. с. дейилади. Муҳитни ўзгарувчан майдонларда магнитланишига уюрма токлар, магнит қовушоклик ва резонанс ҳодисалар таъсир қилиши сабабли, ушбу Магнит сингдирувчанликлар қийматлари ўзаро мос келмайди.