МАГНИТ ҚУТБЛАРИ

МАГНИТ ҚУТБЛАРИ, Ернинг магнит қутблари — Ер катламларидаги нуқталар; уларда Ер магнит майдонининг вектор индукцияси тик (вертикал) бўлиб, Шим. қутбда пастга ва Жан. қутбда эса юқорига қараб йўналган. Бу нуқталарда магнит меридианлари ўзаро кесишади. Ер атрофида магнит майдонининг мавжудлигини билдирувчи ҳодисага Ер магнетизм и дейилади. Муаллақ эркин ҳолда ўрнатилган магнит мили магнит майдони таъсирида Ернинг ҳар қандай нуқтасида ушбу магнит майдонининг куч чизиқлари йўналиши бўйича йўналади. Магнит қутблари геофафик қутблар билан туташмайди ва улар Ер қаърида жойлашган. Магнит қутблари даврий ўзгаришларни — бир кеча-кундуз, йиллик ва йилдан йилга (асрий) ўзгаришларни кечади. Ернинг Магнит қутблари ўзгариб туришини Ер магнетизми хизмати кузатиб боради.