МАГНИТ МИЛИНИНГ ОҒИШИ

МАГНИТ МИЛИНИНГ ОҒИШИ — бирор нуқтадан ўтган ҳақиқий ва магнит меридианлари орасида ҳосил бўладиган бурчак; Ернинг географик ва магнит қутблари бир нуқтада ётмаслиги туфайли содир бўлади. Магнит милининг шим. учи ҳақиқий меридианга нисбатан шарққа оғса, Магнит милининг оғиши мусбат (шарқий), ғарбга оғса Магнит милининг оғиши манфий (ғарбий) ҳисобланади.

Магнит милининг оғиши вақт билан боғлиқ ўзгариб туради. Ўзгариш кунлик (15 мин. атрофида), йиллик (8 мин. атрофида) ва асрий бўлади. Бунда оғишнинг тўла ўзгариши 4 асрдан ортиқроқ даврда амалга ошиб, ўнлаб градус қийматни ташкил этади. Топографик харита варағида тасвирланган ҳудуд учун Магнит милининг оғишининг ўртача қиймати харита варагининг жан. рамкасидан ташкарида ёзиб келтирилади.