МАГНИТ МЕРИДИАНИ

МАГНИТ МЕРИДИАНИ — муаллақ ва тинч ҳолда турган компас магнит мили ўқидан ўтувчи вертикал текисликнинг Ер сирти билан кесишишидан хрсил бўладиган фараз қилинадиган чизиқ. Компас магнит мили доимо Магнит меридиани йўналишини кўрсатади. Ер сиртининг ҳамма Магнит меридиани лари Ернинг шим. ва жан. магнит қутблари деб аталувчи икки нуқтасида ўзаро туташади. Бу қутблар географик қутблар билан туташмайди. Демак, магнит меридианлари ҳам географик меридианлар билан туташмайди.