МАГНИТ МАТЕРИАЛЛАР

МАГНИТ МАТЕРИАЛЛАР — кучсиз магнит майдонларда магнитланадиган ва бу майдонларнинг қийматини жиддий ўзгартирадиган материаллар. Табиий магнитланган минерал — магнетит (магнит темиртош) қадимдан маълум бўлган. Хитойда 2 минг й. лар илгариёқ ундан магнит компасининг мили (стрелкаси) ясалган. Магнетит — кучсиз магнетик. 19-а. даХ. К. Эрстед, М. Фарадей, Э. X. Лени, электр магнетизм қонунларини очишди, Б. С. Якоби ўзгармас ток машиналарини, П. Н. Яблочков ўзгарувчан ток генератори ва трансформаторини яратишди, М. О. Доливо-Доброволь-ский уч фазали токни кашф этди. Шундан сўнг анча кучли магнетик — темир амадда Магнит материаллар сифатида ишлатила бошлади. 1990-й. дан тэлектротехникада темир силицийли пўлат, алоқа техникасида темирникелли қотишмалар кенг тарқалди. Ферромагнетизм назариясининг тараққиёти янгидан-янги Магнит материаллар ишлаб чиқаришни анча тезлаштирди. 20-а. ўрталарида оксид Магнит материаллар — ферритлар пайдо бўлди. Магнитланиш ва қайта магнитланиш хоссаларига қараб Магнит материаллар ферромаг-нетиклар, ферритлар, магнит жиҳатдан юмшоқ ва магнит жиҳатдан қаттиқ материалларга бўлинади. Магнит жиҳатдан юмшоқ матери алларнинг бошланғич ва максимал магнит киритувчанлиги юқори; тўйиниш магнит ин-дукцияси — 0,2 — 2,4 Т, коэрцитив кучи — 0,5 — 10 А/м, солиштирма электр қаршилиги 10~7 — 10~8 Ом-м. Буларга молибден билан легирланган темир, темирникелли қотишмалар, ванадий қўшилмали темир-кобальтли қотишмалар, темирникель-кобальтли қотишмалар, марганецрухли, никельрухли ферритлар, электротехника пўлати, шунингдек, магнит диэлектриклар, магнитострикцион материаллар ва б. киради. Улардан магнит ўтказгичлар, дросселлар, электромагнит реле, трансформатор ўзаклари, ферритлардан магнит антенналар ва б. тайёрланади. Магнит жиҳатдан қаттиқ материал л арнинг коэрцитив кучи (5-Ю3 — 1 ■ 105 А/м), қолдиқ магнит индукцияси (0,2—1,2 Т) ва магнит энергияси (103—105 Т А/м) нинг катталиги билан фарқ қилади. Буларга магнитли пўлат, темир-кобальтмолибденвольфрам, темирникель-алюминийкобальт асосидаги қотишмалар, платина-кобальт, бериллийли, стронцийли ва кобальтли ферритлар, магнит жиҳатдан қаттиқ диэлектриклар киради. Магнит жиҳатдан қаттиқ материаллардан, асосан, ўлчаш асбобларида, микродвигатель ва гистерезис электр двигателларда, соат механизмларида ишлатиладиган доимий магнит тайёрланади.

Электротехника пўлатига олтингурурт билан легирланган темир асосидаги кртишмалар киради. Таркибида 0,1—0,3% марганец ҳам бўлади. Булардан электр токи генераторлари, трансформаторлар, электр двигателлар ва б. ишлаб чиқарилади. Махсус Магнит материалларга термомагнит қотишмалар ва магнитострикцион материаллар киради. Термомагнит қотишмалар т-ра таъсирида асбобларнинг магнит тизимларида магнит оқимлари ўзгаришларини сездирмаслик учун ишлатилади. Магнитострикцион материаллар ёрдамида электромагнит энергия механик энергияга айлантирилади.