МАГНИТ-ЭЛЕКТР АСБОБ

МАГНИТ-ЭЛЕКТР АСБОБ, магнитоэлектрик ўлчаш асбоби — ўзгармас электр токи ва кучланишини ўлчаш учун мўлжалланган ўлчаш асбоби. Иши доимий магнитнинг магнит майдонлари билан ғалтакда оқаётган электр токининг ўзаро таъсирлашувига асосланган. Қўзғалмас магнит ва темир ўзак орасида айланадиган ғалтакли (рамкали) М.э. а. Кенг тарқалган. Бу асбобда ғалтак (рамка) ни мил билан бирга айлантирадиган куч ток кучига тенг. Қўзғалмас магнитли ва қўзғалувчан магнитли М.э. а. лар ҳам бор. М.-э. а. лар ташқи магнит майдонлар ва т-ра ўзгаришларини деярли сезмайди, шунинг учун аниқ ўлчайди. Тўғрилагичлар (ўзгармас токни ўзгарувчан токка айлантирувчи асбоблар) билан бирга М.-э. а. лар ўзгарувчан ток занжирларида ишлатилади, ўлчаш ўзгартиргичлари билан бирга эса т-ра, босим ва б. ни ўлчаш мумкин.